• 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 778 сум
    78.98
  • 14 931 сум
    83.4
  • 164 сум
    1.85
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 28 июня 2022

Навоийда “Тўдакўл” дам олиш масканида вояга етмаган бола ҳалок бўлди

Суд-тиббий экспертизаси 16 ёшли йигит ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги туфайли тўсатдан вафот этганини кўрсатди.

515
0
Навоий вилояти ИИБ

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 25 июнь куни соат 15:45 ларда Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасига 2006 йилда Навоий шаҳрида туғилган вояга етмаган Н.Д. Қизилтепа туманида жойлашган “Тўдакўл” дам олиш масканига дам олиш учун бориб, тўсатдан вафот этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

СТЭнинг 25 июндаги хулосасига кўра, “тўсатдан ўлим синдроми, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги” натижасида вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини туман прокуратураси олиб бормоқда.

515
0