АҚШлик экспертлар Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекгидроэнерго”, “Давсувхўжаликназорат” инспекцияси ва бошқа тузилмалар вакиллари билан биргаликда 28 мартга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Ҳисорак ва Тўполон тўғонларини текширади.
“Дунё” АА хабарига кўра, шу мақсадда жорий йил 15 март куни АҚШ армиясининг муҳандислар корпуси гидротехник иншоотларнинг хавфсиз ишлашини мониторинг қилиш бўйича мутахассислари гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди.
Натижалар асосида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг моделларини ишлаб чиқиш, оқибатларини таҳлил қилиш шунингдек, сув ўтказгичларининг техник мониторинги ва хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.