• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 июня 2022

Жиззахда юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди

DAF юк автомашинасининг тормоз тизими ишдан чиқиши оқибатида олдиндаги икки юк автомашинасига бориб урилган.

563
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 17:30 атрофида М39 Aлмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1013-километрида ҳаракатланиб кетаётган DAF юк автомашинаси йўлнинг тик нишаблик қисмидан тушишда тормоз тизими ишдан чиқиши оқибатида олдиндаги Газ-53 ва Isuzu юк автомашиналарига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Isuzu ҳайдовчиси автомобил салонида қисилиб қолган.

Воқеа жойига етиб келган вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди ходимлари томонидан махсус ускуналар ёрдамида ҳайдовчи қутқарилиб, тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда ҳайдовчининг аҳволи яхши.

563
0