• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 21 июня 2022

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тошкентга келди — фото

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

736
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Уларнинг натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган.

736
0