Аввалроқ, Сирдарё вилоятида ЙПХ инспектори тунги вақтда ҳайдовчининг ичганлигини текшириш мақсадида тўхтатганида, у фақат алкотестерга пуфлашини айтади. Бундан ходимнинг жаҳли чиқиб, “илоҳим фарзандларинг менга ўхшаб ГАИ бўлиб, кўчада турсин. Ана шунда қадримизни биласан”, дея қарғаганди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ЙПХ инспектори И. Ёқубов тегишли низом ва талабларни бузганлиги учун “лавозим маошининг 30% миқдорида жарима” билан жазоланди.