• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июня 2022

Ўзбекистонда диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш муддати белгиланди

Абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди. Ҳужжатлар офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

644
0
muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
  • паспорт ёки ID-карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);
  • чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Олий диний таълим муассасаларида:

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича:

2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Ҳадис илми мактабида:

2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача).

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
  • ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
  • 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
  • “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).
644
0