• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 июня 2022

Қашқадарёда 6 ёшли бола 25 метрли артезиан қудуққа тушиб кетди

Бола бир кун давомида техникаларда тупроқни қазиш орқали қудуқдан чиқариб олинган.

775
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Лангар қишлоғи “Лангар” МФЙда яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожат қилиб, шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 дияметирли 25 метр сувсиз артезиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлигини маълум қилган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБнинг махсус техникалари, экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.

Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун, 13 июнь куни соат 10:25 да қутқариб олинган.

“Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдан ходимларига топширилган”, - дейилади хабарда.

775
0