• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2022

Фарғонада пора олгани айтилаётган ЙПХ ходимининг қочиб кетаётганлиги видеокузатув камерасига тушиб қолди

Фарғона вилояти ИИБга кўра, ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К ўзини носамимий тутиб кетиб юборган.

724
0
Видеодан кадр

Фарғонада пора олганлиги айтилаётган ЙПХ ходимининг қочаётганлиги кузатув камераларига тушиб қолгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 11 июнь куни Қува туман ИИБга ЙПХ инспектори И.К.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар С.З ва М.Ҳ томонидан ариза келиб тушган. Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида ЙПХ инспектори И.К ўзини носамимий тутиб кетиб юборган, дейилади Фарғона вилояти ИИБ муносабатида.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органларига тақдим қилинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

724
0