Ўзбекистонга 660 минг дозаси келтирилган AstraZeneca вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан фавқулодда ишлатиш мумкин бўлган вакциналар рўйхатига киритилгани маълум қилинди.
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев 23 минг нафар кўнгиллида ўтказилган таҳлиллар асосида мазкур вакцинанинг самарадорлиги 70 фоиз дея баҳоланганини маълум қилди.
– Тўғри, айрим вакциналар 90 ёки 80 фоизлик самарадорликка эга бўлиши ҳам мумкин. Лекин 70 фоиз самарадорликка эга вакцина ҳам самарали ва эмлашга тавсия этиладиган вакцина ҳисобланади.
Бироқ бу фақатгина мазкур вакцинани қўллаймиз, дегани эмас. Бундан ташқари бошқа вакциналарини ҳам олиб келиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.
Масалан, "Sputnik V" вакцинаси бўйича 1 миллион дозага шартнома ишлаб чиқилган. Шартномани айни пайтда Россия томони кўриб чиқмоқда, музокаралар якунига кўра вакцина Ўзбекистонга олиб келинади, - дейди Баҳодир Юсупалиев.