• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
18 марта 2021

Вакцина сотиш учун COVID-19’га чалинганлар сони бўрттириб кўрсатилаётгани рад этилди

Нурмат Отабеков аҳолини ҳавотирга солаётган саволга жавоб берди.

706
0
ССВ

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари, Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган беморлар сони кўпайиши бўрттириб кўрсатилмаяпти.

“Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз”, - деди штаби аъзоси.

Унга кўра, коронавирус тарқалишида аҳолининг ўзи айбдор. 

“Карантин чекловларига келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти”, - деди Нурмат Отабеков.

706
0