• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 4 июня 2022

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қатар U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради

Футбол бўйича Осиё кубоги доирасида "А" гуруҳи иккинчи тур ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси - Қатар терма жамоасига қарши майдонда саф тортади.

533
0
ЎФА

Ўзбекистон футбол бўйича 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "А" гуруҳида Эрон, Қатар ва Туркманистон U-23 терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун гуруҳдаги иккинчи учрашувини ўтказади. Унда мусобақа мезбони Қатар U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳдаги дастлабки учрашувни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Айни дамда Кападзе шогирдлари мусобақада 3 очко жамғарган ҳолда гуруҳ жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

533
0