• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 июня 2022

"Сизлар нақд пулда ишланглар. Ёшларга пластик карточка зарар" - Ортиқхўжаев ёшларга маслаҳат берди

Кеча Ҳумо аренада бўлиб ўтган Megatrening 2022 бизнес форумида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларга маслаҳат берди.

526
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

"Сизлар нақд пулда ишланглар. Даромадингиз расмий бўлсин, лекин нақд пулда. Пластик карточка пули кўпайиб, пулини кўтара олмайдиган одамлар учун ўйлаб топилган.

Бозорга ёки бирорта дўконга кирсанглар қўлингизда пластик карточка бўлса қанча пул ишлатаётганингларни билмайсизлар. Лекин нақд пул бераётганингларда, пул жигардан бўлган. Ёшлар илтимос, нақд пул билан муомала қилинглар. Ёшларга зарар пластик карточка билан ишлаш. Ҳамма вақт нақд бўлсин. Пул бераётганингларда пулингизни санайсизлар.

Пул санаётганингларда чиқиш қийин бўлади. Бирор-бир нарсани харид қилаётганингларда савдолашасизлар. Пластик карточкани ичига қанча пул солсангиз шунча кетаверади. Пластик карточка кучли олимларнинг ўйлаб топган ихтироси. Ёшларга пластик карточкани тавсия қилмайман.

Фақат нақд пул билан ишланглар. Бойиб кетиб пул кўтара олмайдиган бўлиб кетганингиздан кейин пластик карточкага ўтасизлар", — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

526
0