• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 18 марта 2021

Ўзбекистонда ёмғир, момақалдироқ ва кучли шамол кутилмоқда

Синоптиклар яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1444
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 19-20 мартда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

18-20 мартда республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18-19 мартда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +10...+15 илиқ бўлади.

1444
0