• БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 2 июня 2022

Маданий мерос агентлигига янги директор тайинланди

Шаҳриёр Нуруллоев ўз ўрнини Баҳодир Ганжиевичга бўшатиб берди.

1056
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарори билан Абдикаримов Баҳодир Ганжиевич Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумот учун, Баҳодир Абдикаримов Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Aгентликнинг собиқ раҳбари Шаҳриёр Нуруллоев шу йил май ойи охирида лавозимидан озод этилган еди.

1056
0