2021 йил 28 мартдан бошлаб Олмаота шаҳрига қатновлар ҳар куни амалга оширилади.
Тошкент – Олмаота йўналишида авиачипталар нархи иқтисодий синфда 1,905 млн сўмдан, бизнес синфда эса 8,173 млн сўмдан бошланади.
Олмаота – Тошкент йўналишида эса авиачипталар нархи иқтисодий синф 1,456 млн сўм, бизнес синф эса 3,801 млн сўмдан.
Aвиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, Uzbekistan airways sales ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин.