• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 мая 2022

Бухорода мактаб битирувчиси фахрий ёрлиқ берилмагани сабаб директорнинг юзига сув сепди

Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

2268
0
Видеодан кадр

25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбири вақтида битирувчи ўқитувчига сув сепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таъими бошқармаси муносабат билдирди.

Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи 25 май куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради.

2268
0