Ўзгидромет хабарига кўра, 20 март куни кўплаб жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳарорат +10…+15 даражагача пасаяди. Баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучаяди.
21 март куни Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларга бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғади.
22 март куни шимолий ҳудудлардан ташқари республиканинг барча жойларида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 21-22 март кунлари ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача кўтарилади.