“Биз Европа эмасмиз! Рекламада давлат тили оёқости қилингани етмагандек ҳаёсизлик ва порнография элементлари ҳам бемалол бўлиб қолди”, - деб ёзади депутат Алишер Қодиров.
“Буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин эмас! Рекламанинг мазмуни ва шакли тубдан қайта кўриб чиқилиши керак”, - таъкидлайди у.
Унинг маълум қилишича, “Миллий тикланиш” партияси “Реклама тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда кўриб чиқишни бошлаган.