• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 11 мая 2022

Андижонда "Туронбанк" АТБ филиали собиқ ўринбосари $50 мингни талон-торож қилди

Ушбу кредит маблағлари замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган.

495
0
Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти Избоскан тумани бўлими томонидан "Туронбанк" АТБ Андижон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, мазкур филиал бошқарувчиси собиқ ўринбосари И.К. ва тумандаги H. хусусий боғдорчилик хўжалиги раҳбари Х.П.лар замонавий энергия тежамкор иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит маблағи эвазига иссиқхона қурмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали талон-торож қилганликлари аниқланди. Текширув давомида етказилган зарарнинг 20 000 АҚШ доллари ундирилиши таъминланган.

Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

495
0