• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 марта 2021

Сурхондарёда Nexia’нинг каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди — видео

23 ёшли ҳайдовчи ортиқча тезлик туфайли бошқарувни йўқотгани айтилмоқда. Автомобилда бир нафар йўловчи ҳам бўлган.

1282
0
Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Денов туманида Nexia каналга тушиб кетиши натижасида бир йигит вафот этди, яна бири шифохонага ётқизилди.

Қайд этилишича, 1998 йилда туғилган фуқаро жорий йил 16 март куни соат 16:00 ларда Денов тумани Обод турмуш маҳалласидан ўтган йўлда отасига тегишли Nexia'да ҳаракатланиб кетаётиб, ортиқча тезлик туфайли бошқарувни йўқотган.

Оқибатда 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль кўприкнинг темир устунига урилиб, Қорасув каналига тушиб кетган. Ҳайдовчининг ўзи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Машина салонида бўлган йўловчи эса жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Айни вақтда канал устидан ўтган кўприкни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

1282
0