• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
23 марта 2021

Болаларда COVID-19’га чалиниш ҳолатининг ортиши “британча” штамм билан боғлиқ бўлиши мумкин – Нурмат Отабеков

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда умумий касалланганларнинг 25 фоизгача бўлган қисмини болалар ташкил этмоқда.

1263
0
Видеодан кадр

Айни кунларда Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ янги ҳолатлар болаларда кўпроқ кузатилаётгани коронавируснинг “британча” штамм билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

–  Ўтган давр мобайнидаги статистик маълумотларга қарасак, умумий касалланганларнинг 2-5, баъзан 5-7% болаларга тўғри келган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 25% гачани ташкил этмоқда.

Албатта, ушбу рақамларга асосланиб, республикамизда касалланганлар, айниқса улар орасида болаларнинг кўплигини инобатга олиб, янги ҳолатлар “британча” штамм билан боғлиқ дейишимиз мумкин, - дейди Нурмат Отабеков.

Шунингдек, Нурмат Отабеков бугунги кунда республика бўйича 15-18 мингта лаборатория текшируви ўтказилаётгани, бу эса ҳар 100 минг аҳоли сонига 45-47 тага тўғри келишини таъкидлади. 

– Албатта текширишлар сонининг ортиб бориши баробарида касалликка чалинганларни аниқлаш даражасининг ортиб бориши кузатилиши мумкин, - дейди Отабеков.

Таъкидланишича, асосий мақасад текширишлар сонини икки-уч баробар ошириб, касалликка чалинганларни эрта аниқлаш, тегишли даволаш тадбирларини ташкил этиш, мулоқотда бўлганларни текшириб кўриш орқали касаллик ўчоғининг ҳажмини аниқлаш ва тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали касаллик манбаини жиловлашдир. 

1263
0