Фармонга кўра, полковник Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди ва у Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.
Бундан ташқари, полковник Шавкат Ҳусанбоевич Мамажонов Қуролли Кучлари академияси бошлиғи лавозимига тайинланган.