• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 марта 2021

Урганчдаги “сумалак базми” қатнашчилари 15 суткага қамалди — видео

Ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширганларнинг айримларига эса жарима жазоси белгиланди.

2957
0
Видеодан кадр

20 мартга ўтар кечаси Урганч шаҳридаги “Саҳара” кафесида бир гуруҳ хотин-қизларнинг ярим яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишириши жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлганди.  

Бугун, 23 март куни мазкур аёлларга нисбатан ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилди.

Уларнинг 3 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун суткасига БҲМнинг 15% миқдорида жами 551 200 сўм ундирилиши белгиланди. 

“Сумалак базми”нинг қолган уч нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, оилавий аҳволи, фарзандлари борлиги инобатга олиниб, БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.

2957
0