• 12 021 сум
    -54.96
  • 13 978 сум
    -16.82
  • 170 сум
    0.06
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 021 сум
    -54.96
  • 13 978 сум
    -16.82
  • 170 сум
    0.06
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 27 марта 2022

Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Қўмита раисига биринчи ўринбосар тайинланди. Президент Администрациясининг масъул ходими ҳам қўмита раисига ўринбосар бўлди.

2146
0
t.me/nigoh_01

Давлат божхона қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Мухторов Илхом Мухторович Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у ушбу лавозимда вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Ибрагимов Отабек Исмоилович Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари бўлиб хизмат қилиб келаётган Салиев Муталибджан Обиджонович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

2146
0