Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари Қурултойи бўлиб ўтди.
Қурултойда президент томонидан Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига тавсия этилган Ваҳобов Даврон Абдужалоловичнинг номзоди делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Даврон Ваҳобов мазкур тайинловга қадар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси биринчи ўринбосари эди.