• 12 413 сум
    58.33
  • 14 387 сум
    2.12
  • 154 сум
    0.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 413 сум
    58.33
  • 14 387 сум
    2.12
  • 154 сум
    0.35
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 марта 2022

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларини видеога олиб, рухсатсиз тарқатиш тақиқланади — қонун лойиҳа

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

505
0
UzNews.uz

“ЙПХ ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида келтирилишича, ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ИИВ вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич UzNews.uz'га берган интервьюсида ИИО ходимларини тасвирга олиб, рухсатсиз ижтимоий тармоқларга жойлаган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтганди.

505
0