ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган.
Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Фақулотда вазиятлар вазирлиги ўз навбатида, фуқаролардан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўрамоқда