• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 26 марта 2021

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар республикада дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

667
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 март куни баъзи жойларда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси +8...+13, кундузи +17...+22 даража бўлади.

28 март куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 29 март куни эса барча ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

28 март куни ёмғир момақалдироқ билан кузатилади, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

28-29 март кунлари Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, 29 март куни Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. 29 март куни ҳарорат +6...+11 даражагача пасаяди.

667
0