• 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 985 сум
    12.75
  • 13 923 сум
    71.08
  • 149 сум
    1.34
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 января 2022

Навоийда икки ўқитувчига Cobalt совға қилинди

Физика ва география фани ўқитувчиларига президент совғаси топширилди.

485
0
ХТВ

Халқ таълими Матбуот хизматининг хабарига кўра, Навоий вилояти Навбаҳор туманида ўзининг фидойилиги, меҳнатсеварлиги билан ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган икки нафар ўқитувчига президент совғаси сифатида Cobalt автомобили совға қилинди.

Автомобиль совғаси топширилган 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Соҳиба Наврўзова ҳамда 20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Обиджон Сайдахметов ўз фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига ҳисса қўшган.

Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи ОТМга ўқишга кирди.

485
0