• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 марта 2021

Президентни интернет тармоқлари орқали ҳақорат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Бу борада жорий йил 30 март куни тегишли Қонун қабул қилинди.

1210
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисмига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон президентини телекоммуникация ёки интернет тармоқларидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Кодексга киритилаётган мазкур қўшимча жорий йил 30 март куни президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан асослантирилди.

Шу кунга қадар амалда бўлиб келган тартибга кўра, президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд бўлган.

1210
0