• 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 января 2018

Сурхондарёда пахта саноати ходимлари устидан жиноий иш очилди

Ноқонуний равишда олиб кетилаётган 48219 килограмм техник чигит далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

3248
0
Иллюстрация

“Ангор пахта тозалаш” АЖ бош директори Тоштемир Холбоев, мазкур акциядорлик жамияти 2-зона товаршунослари Мурод Алламуродов ва Ғанишер Мадаминовлар, назоратчи Сирожиддин Арапов, сифат лабораторияси ходими Рустам Ашуров, “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ вакили Алишер Назаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбир чоғида юк хатларини сохталаштириш йўли билан чигит маҳсулотларини талон-тарож қилаётганлари аниқланиб, улардан ноқонуний равишда олиб кетилаётган 48219 килограмм техник чигит далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бундан ташқари, “Ангор пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари 2017 йил пахта мавсумида фермер хўжаликларига 204730 килограмм пахта хом ашёсини қўшиб ёзганлиги аниқланди.

“Халқ сўзи” нашрининг хабарига кўра, ушбу ҳолатлар бўйича Т. Холбоев, М. Алламуротов, С. Арапов, Р. Ашуров, Г. Мадаминов, А. Назаровлар, шунингдек, Х. Чоршанбиев ва А. Эшқобиловларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3248
0