• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 марта 2018

Шавкат Мирзиёев Тожикистондан Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 март куни давлат ташрифи билан Душанбеда бўлди.

2173
0
УзА

Ташриф чоғида Миллат қасрида Президентларнинг яккама-якка учрашуви бўлиб ўтди. Дўстона ва конструктив руҳда ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама кенг қамровли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболлари, шунингдек, минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Тожикистон расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибдаги учрашувда ҳамкорликнинг бошқа муҳим масалалари ҳам кўриб чиқилди. Музокарада узоқ муддатли муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва ҳамкорликнинг барча йўналишларидаги мавжуд юксак салоҳиятни имкон қадар тўла рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Бундан ташқари, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланди.

Ушбу салмоқли ҳужжатлар тўплами мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш учун янги ҳуқуқий асос яратади.

Ташрифнинг иккинчи куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Тожикистон Республикаси парламентининг Мажлиси намояндагон палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров ҳамда ушбу мамлакат Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

ЎзАнинг хабарига кўра, давлатимиз раҳбарининг Тожикистон Республикасига давлат ташрифи якунига етди. Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкентга қайтиб келди.

2173
0