• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 31 января 2018

МХХнинг янги раҳбари ҳақида нималарни биламиз?

Ихтиёр Абдуллаев меҳнат фаолиятини суд ижрочилигидан, яъни ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги энг қуйи поғонадан бошлаган.

3151
0
prokuratura.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Шавкат Мирзиёев Ихтиёр Абдуллаевни МХХга раҳбар қилиб тайинлади.

Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилнинг 22 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида, зиёли оилада таваллуд топган.

1985 йилдан то 1990 йилга қадар Пермдаги Ҳуқушунослик университетида таҳсил олган.

Ихтиёр Абдуллаев меҳнат фаолиятини суд ижрочиси лавозимида бошлаган.

У 1988-1990 йилларда Фарғона шаҳарда суд ижрочиси лавозимида ишлаган.

1990-1993-йилларда эса Фарғона вилояти адлия бошқармасида ишлаган.

1993-1995-йилларда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьяси, раиси вазифасини бажарувчи, сўнгра, эса Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси ҳамда Судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият олиб борган.

Ихтиёр Абдуллаев 1997 йилдан бошлаб уч йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида ва кейинчалик, бир йил муддатга Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси этиб тайинланган.

Ихтиёр Абдуллаев фаолияти давомида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

МХХнинг янги раҳбари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори лавозимида эса уч йил муддат, яъни 2009 йилгача ишлаган.

Кейин яна Президент девонига Давлат маслаҳатчиси бўлиб қайтарилган Ихтиёр Абдуллаев, 2015 йил Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланган.

Ихтиёр Абдуллаев учун янги синов даври бошланди, сабаби у 31 январь куни, бугун Шавкат Мирзиёев томонидан МХХ раиси лавозимига тайинланди.

Иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси бўлган Ихтиёр Абдуллаев бу соҳада ҳам ўз салоҳиятини намойиш қила олиши аниқ, сабаби бир неча йиллар давомида ҳуқуқ тартибот идораларида турли лавозимларда фаолият юритган МХХ раиси, бу борада ўзига хос тажриба орттира олган.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон кураш федерацияси президенти ҳам ҳисобланади.

3151
0