• 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 мая 2018

Шавкат Мирзиёев Вашингтонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга келди. 

2211
0
president.uz

Давлатимиз раҳбарини "Эндрюс" аэропортида АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.

Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади.

Президентимиз 17 май куни АҚШ Давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар, Жаҳон банки президенти билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Расмий ташриф натижалари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

2211
0