• 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 апреля 2021

Наманганда 6 ёшли бола боғчада иссиқ сувдан куйиб, вафот этди

МТТ тарбияланувчисининг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди.

1986
0
Видеодан кадр

Наманган вилояти прокуратураси расмий баёнотига кўра, Давлатобод туманида 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТнинг 6 ёшли тарбияланувчиси У.Ҳ. шу йил 5 февраль куни эҳтиётсизлиги оқибатида боғча иссиқ сув тизимидаги жўмракни очиб юбориши оқибатида 2-даражали 65% куйиш билан тан жароҳати олган.

У.Ҳ. 2019 йил 27 февралидан мазкур болалар боғчасида ақлий ривожланишнинг орқада қолиши ташхиси билан тарбияланаётган бўлган. 6 ёшли болакай куйиш оқибатида 2021 йил 24 февраль куни вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1986
0