• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 апреля 2021

Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ давлат ходимлари сони қисқартирилади

Вазирликлар ва идораларнинг 40 та раҳбар ўринбосарлари ва 5 мингдан ортиқ ходимлар лавозимлари қисқартиришга тушди.

2745
0
UzNews.uz

Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.  

Ҳужжатга мувофиқ, 1 майдан бошлаб давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади. Жами 5288 та штат қисқартириш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, вазирликлар ва идоралар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари 106 тадан 66 тагача қисқартирилади.

Энг кўп мақбуллаштириш Молия вазирлиги (871 та қисқартириш), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (383), Мактабгача таълим вазирлиги (349), Халқ таълими вазирлиги (348) тизимида амалга оширилади.

2745
0