• 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 023 сум
    52.25
  • 13 843 сум
    94.88
  • 148 сум
    0.55
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 января 2018

Бўлажак Ички ишлар ходимини калтаклаб кетишди

Воқеа махсус мактаб-интернат ҳудудида тахминан соат 23:00да содир бўлган.

3705
0
УзА

2018 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуаси ҳузуридаги Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернат курсанти И.Ж тан жароҳати олганлиги маълум бўлди.

Шайхонтоҳур тумани ИИБнинг “UzNews.uz”га маълум қилишича, 8 январь куни соат 23:00да махсус мактаб-интернатнинг 6-синфида таълим олаётган, 2006 йилда туғилган курсант И.Ж га танишлари томонидан тан жароҳати етказилган.

Ушбу ҳолатдан кейин, И.Ж 1-РШТЁИМнинг Болалар бўлимига олиб борилган ва шифокорлар унга нисбатан “чап чакка соҳаси лат ейиши” ташхисини қўйишган.

Бу ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан тегишли чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

3705
0