Шавкат Мирзиёев Бекободга ташрифи чоғида шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этишга кўрсатма берди.
Президент шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди.