“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ тартибот идораларидаги ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 28 май куни аниқланишича 2016 йил давомида, 1976 йилда туғилган, ишламайдиган, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Қ.С. Ўзбекистон кўчаси 6 уй олдида, 1963 йилда туғилган, ишламайдиган, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи М.А.ни алдаб, “бирга тадбиркорлик қиламиз” деб, фирибгарлик йўли билан 730 минг АҚШ доллари ва 12 миллиард 350 миллион сўм пулларини олиб қайтариб бермагани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, Тошкент шаҳар Прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.