Шу кунга қадар раис вазифасида фаолият юритиб келаётган Ортиқбек Юсупов ўрнига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди.
ЎзАнинг хабарига кўра, раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.