• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 27 октября 2017

Ўзбекистон ва Туркия товар алмашинувини 3 баробарга кўпайтиради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бўлган давлат ташрифи якунига етди. Ташриф доирасида муҳим келишувларга эришилди ва қатор ҳужжатлар имзоланди.

2343
0

Аввал хабар қилинганидек, 25 октябрь куни бўлиб ўтган музокаралар доирасида Ўзбекистон ва Туркия Президентлари Қўшма баёнатни имзолади.

Бундан ташқари, иқтисодиёт, савдо-сотиқ, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан зиёд ҳужжат қабул қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

26 октябрь куни Истанбулда ўтказилган икки мамлакат ишбилармон доиралари бизнес форумида йирик энергетика объектлари ва йўл инфратузилмаларини қуриш, тўқимачилик маҳсулотлари, электр жиҳозлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва агросаноат тармоғида замонавий саноат ва логистика марказлари ташкил этиш соҳаларида 3,5 миллиард доллар ҳажмидаги 30 дан ортиқ лойиҳа бўйича битимлар имзоланган.

Шу куннинг ўзида Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим иштирокида икки мамлакат молия ва ишбилармон доиралари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Шавкат Мирзиёев яқин йилларда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 3-4 миллиард долларга етказиш бўйича келишувга эришилгани, бу икки мамлакат ишбилармонлари учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Туркия компаниялари раҳбарларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш борасидаги фикрлари билан қизиқди.

Инвесторлар ва йирик компаниялар билан тўғридан-тўғри алоқаларга қулай шароит яратилаётгани, мамлакатимизда Туркия бизнес маркази ташкил этилиши маълум қилинди.

2343
0