Жорий йилнинг 4 март куни соат тахминан 17:00да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчисига фуқаро С.Қувватов телефон қилиб, Яккасарой туманида жойлашган “Қашқадарё миллий таомлари кафеси ёнидан оқиб ўтувчи Салар каналида шахси номаълум киши чўкаётгани хабар қилинган.
Қутқарувчи ғаввослар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида каналда чўкаётган фуқарони сувдан олиб чиқишади ва сунъий нафас бериш йўли билан унинг юрак фаолиятини тиклашди.
Қутқарувчилар жабрланувчини малакавий тиббий ёрдам олиши учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига топширишди.
Қутқарувчилар ўз вақтида ҳаракат қилиб, яна бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдилар.