"Текширувларда ис гази ва тутун қалинлиги бўйича меъёрдан ортиқ кўрсаткич аниқланган автомобиллар эгаларига камчиликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилади. 2017 йилда ўтказилган “Тоза ҳаво” тадбирида 26 минг 839 автоулов кўрикдан ўтказилиб, 1 минг 100 дан ортиғида ҳавога чиқаётган тутун қалинлиги юқори даражада экани аниқланган. Ушбу муаммони бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилди", – дейди Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси М.Қобилова.
ЎзАнинг хабарига кўра, Тошкент вилоят ЙҲХБ ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси биргаликда ўтказадиган “Тоза ҳаво” экологик тадбирида ҳудуддаги назорат постларида 2 доимий ва 8 ҳаракатдаги экологик постлар белгиланди.