• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2018

Прокуратурадаги “иш”ни ҳал қилмоқчи бўлган йигит пора билан ушланди

“Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази собиқ ишчиси, “Эл мадад” иш юритувчиси собиқ ҳамкасбларининг “Прокуратурадаги иш” ини ҳал қилиб беришини айтган.

3412
0
Тошкент вилояти прокуратураси

Жумладан, вилоят “Баркамол Авлод” болалар ижодиёт маркази мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергови давомида аниқланишича, мазкур марказнинг собиқ ходими, ҳозирда “Эл мадад” МЧЖ иш юритувчиси Т.С. марказ мансабдор шахсларининг ишончига кириб, улардан тергов қилинаётган жиноят иши доирасидаги масалаларни “ижобий ҳал қилиш” эвазига пул маблағлари талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор-тергов тадбири жараёнида Т.Собиров марказ мансабдор шахсларидан 8000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тошкент вилояти прокуратураси Матубот хизматидан “UzNews.uz” га маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Собировга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

3412
0