• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 января 2018

Энди Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги виза чеклови бекор бўлади

Тожикистон ва Ўзбекистон томони виза масаласи ва чегаралардаги баҳсли ҳудудлар бўйича келишувга эришди.

4083
0
ТИВ Тожикистон

Тожикистон ҳукуматининг маълум қилишича, икки мамлакат ўртасида яқин вақт оралиғида «Фуқароларнинг бориш-келишлари бўйича», яъни Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бир ой муддат визасиз бориб-келишлари учу насос бўладиган янги ҳужжат имзоланади.

Тожикистон Республикаси Президенти Имомлаи Раҳмон икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланаётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда фуқароларни ташувчи поезд ва автобус қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, Тожикистон президенти мамлакатлар ўртасида янги ўтиш пости барпо этилишини ҳам маълум қилди.

Шунингдек, томонлар Фарҳод ГЭС бўйича ҳам келишувга эришдилар. Бундан кейин ГЭС Тожикистон Республикаси ҳудудида бўлишига қарамай, у фақат Ўзбекистон Республикасига тегишлидир. Ушбу станция Тожикистон томонидан қўриқланиши таъкидланган бўлса-да, уни техник ҳолати Ўзбекистон томонидан назорат қилинишига келишиб олинди.

Душанбедаги учрашувлар давомида транспорт, коммуникация, савдо-иқтисодий ҳамда чегара масалаларида тўлиқ икки томонлама манфаатли келишувга эришилди.

Бу борада барча келишувлар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий баҳор фасли арафасида Тожикистонга қиладиган расмий ташрифи давомида якунига етказилади.

4083
0