• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 2018

Хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолиятига алоқаси йўқ йиғилишларга бормайди

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни "Хотин-қизлар раиси мажлисларда ўтиравермасдан жавобгарликни бўйнига олса" деган эди.

2528
0
president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида сўзлаган нутқида “Хотин-қизлар масаласи бўйича қарорга қўл қўя олмаяпман. Жойларда аёлларни аҳволи жуда оғир. Оддий аёлни дардини ҳеч ким билолмаяпти”- деган эди.

Шунингдек, давлат раҳбари ташкилот ва унинг раҳбарини бироз танқид қилиб, “Норбоевага ўхшаган “коттаконлар” статистика беришнинг ўрнига мана шу ҳолат ҳақида бонг уриши керак”лигини таъкидлаган эди.

Ниҳоят Шавкат Мирзиёев “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Бундан кейин Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг авввало, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлайди, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб боради ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Қўмита вакиллари хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга оширади.

Фармонда қайд этилганидек, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” маркази вакилларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш таъқиқланади.

2528
0