• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2017

Ўзбек профессори халқаро мукофот олди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT)нинг профессори ҳамда Компьютер фанлари ва муҳандислик департаментининг раҳбари  доктор Абдул Раҳим Носир “Marquis” Ноширлик уйи (АҚШ)нинг халқаро мукофотига сазовар бўлди.

1356
0

Профессор мазкур мукофотга “ҳаётда эришган ютуқлари, меҳнатсеварлиги, ўз касбига садоқати ва сўнгги 32 йил давомида муҳандислик таълими соҳасига қўшган ҳиссаси учун” лойиқ деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Доктор Абдул Раҳим Носир турли халқаро мукофотлар совриндори ҳисобланади. 2017 йилнинг февраль ойида у халқаро “Great Achievers Award for excellence in engineering education” (Муҳандислик таълими соҳасидаги улкан натижалари учун) мукофотига сазовар бўлди.

2017 йилнинг апрелида профессор кетма-кет бешинчи маротаба Marquis Who’s Who in the World (Маркуис Ким аслида ким) нашри саҳифаларидан ўрин олди.

IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев мазкур янгиликни шарҳлади: “Мен мазкур мукофот билан доктор Носирни чин юракдан табриклайман. Бу мукофот яна бир бор бизнинг университетимизда юқори малакали мутахассислар фаолият кўрсатаётганидан даракдир. Улар эса ўз тажриба ва билимларини ўсиб келаётган ёш авлодга беришмоқда”.

Marquis Who’s Who — қисқача таржимаи ҳолларни ўзида мужассам қилган АҚШнинг қатор каталоглар нашри ҳисобланади. Мазкур каталогдан бутун дунёдаги бизнес, юриспруденция, фан, тиббиёт, санъат, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларнинг мутахассислари ҳамда етакчилари ўрин олган.

1356
0