Конференцияда федерация президенти лавозимига 1996-2006 йиллар мобайнида федерацияни муваффақиятли бошқариб, қатор ютуқларга эришган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, қора белбоғ 6-ДАН соҳиби Нурхон Зиятович Нафасов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан қўллаб қувватлашди ва Нурхон Нафасов 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси президенти этиб сайланди.
“UzNews.uz” нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Нурхон Нафасовнинг ўринбосари сифатида теннисчи Важа Узоқов сайланган.