• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 октября 2017

Юридик коллеж маъмуриятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Тошкент юридик коллежи маъмуриятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ўтган ҳафта мазкур коллежда натижаси ўлим билан якунланган муштлашув содир бўлган эди.

2331
0
minjust.uz

Бу ҳақда Тошкент прокуратураси бўлим бошлиғи Бобур Деҳқонов 12 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда хабар қилди.

Тошкент юридик коллежи директори лавозимида хизмат қилган Темирова ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Наталья Темирова коллеж ҳудудида содир бўлган натижаси ўлим билан якунланган ҳодиса сабабли директорлик лавозимидан бўшатилган эди.

Қайд қилиб ўтамиз, адлия вазирлиги томонидан ўтказилган текширув давомида Н.Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги ва ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги маълум бўлган.

2331
0