• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2017

ИИББ: Биз Жасурбекнинг ўлими юзасидан яна 5 нафар гумондорни сўроқ қиляпмиз

Қотилликка бошқа шахсларнинг алоқадорлигини аниқлаш мақсадида коллежнинг яна 5 нафар ўқувчиси сўроқ қилинмоқда. Шунингдек, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг ҳаракатлари ҳам текширилмоқда.

8812
0
UzNews.uz

4 июнь куни Миробод тумани ИИБ ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан Ибрагимов Жасурбекнинг ўлими юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев сўзга чиқди. Дониёр Тошхўжаевнинг таъкидлашича, бўлиб ўтган воқеага бошқа шахсларнинг алоқадорлигини аниқлаш мақсадида коллежнинг 5 нафар ўқувчиси сўроқ қилинмоқда.

Сўроқ қилинаётганлар:

1. Ўлмас 2 курс,

2. Тимур 3 курс,

3. Ҳурмат 3 курс

4. Тимур 2 курс,

5. Бегзод 2 курс.

Айни вақтда гумондорларнинг барчаси шаҳар ҳудудида ва улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан сўроқ қилинмоқда, деб таъкидлади Тошхўжаев. Гумонланувчи шахслар Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетмасликлари учун чоралар кўрилган.

Бундан ташқари, ИИББ вакили шуни таъкидладики, тергов давомида ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

8812
0